Жаҳон | 09:26 / 02.08.2018
8325
1 дақиқада ўқилади

Мексикада қулаган самолётда камида 65 нафар АҚШ фуқароси бўлган

Фото: AP / Red Cross Durango

Мексикада фалокатга учраган самолёт бортида камида 65 нафар АҚШ фуқароси бўлган. Бу ҳақда РИА «Новости» АҚШ Давлат департаменти вакилининг баёнотига асосан хабар бермоқда.

«Биз самолёт бортида камида 65 нафар АҚШ фуқароси бўлганини биламиз, уларга консуллик хизматларини кўрсатмоқдамиз», - дея айтиб ўтди у.

Унинг сўзларига кўра, дипломатлар Мексика ҳукумати ва авиакомпания вакиллари билан алоқада бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикада бортида 101 киши бўлган самолёт фалокатга учрагани хабар қилинганди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид