Рублнинг «қулаши» тахмин қилинди
Америка Қўшма Штатлари Россия давлат қарзига қарши санкциялар жорий қилган тақдирда, доллар курси камида 73 рублгача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg Citigroup таҳлилий ҳисоботига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Тадқиқотда айтилишича, Вашингтон «энг ёмон сценарийда», хусусан, чет элликларга федерал қарз облигацияларини сотиб олиш тақиқланган ҳолда шундай қадамга бориши мумкин. Таъкидланишича, федерал қарз облигацияларидан норезидентлар чиқадиган бўлса, ўн йиллик қимматли қоғозлар йил охиригача 7.76 дан 8.61 фоизгача ўсиши мумкин.
Бундай ҳолатда, рубль курси 15 фоизга - бир доллар учун 73 рублгача қулайди. Айни пайтда, янги чиқарилган облигациялар бўйича санкциялар қўллаш рублнинг тахминан 5% - бир доллар учун 65-66 рублгача заифлашишига олиб келади, дея таъкидлайди таҳлилчилар.
«Ёзги танаффус туфайли АҚШ Конгресси томонидан ҳеч қандай санкциялар кутилмаётган бўлса-да, бундай чекловлар кейинчалик амалга оширилишига доир хатарлар мавжуд. Ушбу ҳодиса туфайли келиб чиқадиган капиталнинг қўшимча чиқиб кетиши оқибатида рубль заифлашиши мумкин», - дейилади Citigroup ҳисоботида.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024