Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ишга таклиф этмоқда
Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси маданият ва туризм бўлими маҳаллий-котиб секретар лавозимига танлов асосида ишга таклиф этмоқда.
Қайд этилишича, номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
1. Олий маълумотга эга бўлиши;
2. Турк, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши; (ёзма ва оғзаки равишда эркин мулоқот қилиши)
3. Microsoft ofis дастурини билиши;
4. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши.
Номзодлар 30 ёшгача бўлиши талаб этилади.
Юқорида келтирилган талабларга мос келадиган номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотнома (резюме) билан ҳафтанинг иш кунлари Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 87-уйда жойлашган Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси маданият ва туризм бўлимига шахсан мурожаат қилишлари мумкин.
Мавзуга оид
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026
Туркия Ўзбекистонга Қуролли кучларни ислоҳ қилишда кўмаклашади
11:16 / 25.05.2026