Жаҳон | 17:53 / 02.08.2018
4622
2 дақиқада ўқилади

Украина Венгрияга «нодўстона қадамлар» туфайли протест билдирди

Фото: mukachevo.net

Украина Ташқи ишлар вазирлиги 31 июль куни Венгрия Украинадаги муваққат ишлар бўйича вакили Ласло Папга мамлакатнинг «нодўстона қадамлари» туфайли протест билдирди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Украина томонининг «қатъий протести» венгриялик дипломатга Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Украина Евроинтеграция ва Евроатлантик интилишлари тўғрисидаги сўнгги баёнотлари муносабати билан билдирилди. Украина бундан норози бўлиб, «нодўстона қадамлар»ни тўхтатишни талаб қилди, улар «икки томонлама муносабатларга салбий таъсир кўрсатади».

Таъкидланишича, венгриялик дипломатга нота топширилган ва Закарпатье области ривожланиши бўйича вазир лавозими таъсис этилиши ҳамда Карпат ҳавзасида болалар боғчаларини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиш муносабати билан изоҳ бериш талаб қилинди. Киевнинг фикрича, «Украина суверен ҳудудининг бир қисми» Венгрия манфаатлари зонасига тушди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид