Жамият | 18:29 / 02.08.2018
14064
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон кардиожарроҳлигида қандай ўзгаришлар юз беряпти?

«Akfa MEDLINE» кўп тармоқли тиббиёт марказида «Ўзбекистон кардиожарроҳлигида тарихий ўзгаришлар» мавзусида анжуман ўтказилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, кардиожарроҳлик йўналишида фаолият юритаётган шифокорлар, клиника ходимлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Анжуман иштирокчиларига дастлаб «Akfa MEDLINE» тиббиёт маркази ва  ушбу марказда юрак-қон томир касалликларини даволашда қўлланилаётган замонавий жарроҳлик амалиётлари тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Akfa Medline
Фото: Akfa Medline

Хусусан, тиббиёт марказининг юқори малакали шифокорлари томонидан қисқа вақт ичида турли мураккабликдаги 600 га яқин жарроҳлик операцияларини муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.

Шуниндек, тиббиёт марказида ишлаб турган юракда аортокоронар шунт ўрнатиш, Фалло тетрадасини радикал коррекцияси, Бентал де Боно, Аорта клапанини протез қилиш ва бошқа мураккаб операциялар ҳам ўтказилмоқда.

Тадбирда турли ёшдаги беморларнинг операциягача бўлган аҳволи, замонавий ускуналарда қўйилган ташхис ва операциядан кейинги ҳолати ҳам таҳлил қилинди.

Фото: Akfa Medline
Фото: Akfa Medline

- “Ҳамюртларимиз дардларига шифо излаб, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун хорижий мамлакатларга боришмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз - ривожланган давлатларда амалга оширилаётган операцияларни юртимизда ўтказиш. Агар бунинг имкони бўлмаса, хорижлик мутахассисларни Ўзбекистонга таклиф қилиб, тиббиёт марказимизда барча шароитларни таъминлаб беришдан иборат. Шу билан бирга, хусусий тиббиётда жаҳон тан оладиган етук мутахассисларни камол топтириш. Ҳозирги кунда «Akfa MEDLINE» тиббиёт марказига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлардан беморлар ташриф буюришмоқда. Бу орқали биз тиббий туризм ривожига ҳам ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз”, - дея таъкидлади тиббиёт маркази раҳбари Камола Мирзалиева.

Фото: Akfa Medline
Фото: Akfa Medline

«Akfa MEDLINE» кўп тармоқли тиббиёт марказининг Юрак жарроҳлик бўлими бошлиғи Қаландар Бабажановнинг Кun.uz сайти мухбири билан сухбатда таъкидлашича, тиббиёт марказида шу кунга қадар мураккаб жарроҳлик амалиёти билан 9 та бемор даволанди. Улар орасида жажжи беморлар ҳам бор.

Анжуманда «Akfa MEDLINE» тиббиёт маркази бу каби тадбирларни ташкил қилиш орқали республикадаги шифокорларнинг билим даражаси ва амалий кўникмаларини янада оширишни мақсад қилгани айтиб ўтилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид