Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Санжарбек Раҳмонов Лас-Вегасда рингга кўтарилади
Ўзбекистонлик профессионал боксчи, жаҳонга машҳур Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган Санжарбек Раҳмонов бугун ўзининг навбатдаги жангида рингга кўтарилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Боксчимизга америкалик Маркус Тайлор рақиблик қилади. Саккиз раундга мўлжалланган жанг Лас-Вегас шаҳридаги «Sam’s Town Hotel & Gambling Hall»да бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Раҳмонов профессионал фаолияти давомида 11та жанг ўтказиб, уларнинг 10тасида ғалаба қозонган (5таси нокаут билан). Битта тўқнашувда эса дуранг қайд этган. Тайлор эса проф рингда 10 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг 9тасида ғалаба нашидасини сурган. Битта жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026