Жаҳон | 11:38 / 03.08.2018
6512
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон Tejas қирувчиси синовларини қайтадан бошламоқда

Фото: Adnan Abidi/Reuters

Ҳиндистон ҳукумати маҳаллий Tejas қирувчи самолётининг ҳарбий-денгиз версиясини кенг кўламли синовларига киришди. Бу ҳақда NDTV манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, келгуси беш ой ичида Tejas ҳарбий-денгиз прототипи Ҳиндистоннинг Vikramaditya авиаташувчиси палубасига бир неча маротаба қўнишни амалга оширади.

Таъкидланганидек, самолётни тўлиқ синовдан ўтказиш 2019 йилда режалаштирилган.

Аввалроқ, Ҳиндистон ҳукумати бешинчи авлоддаги қирувчини Россия билан биргаликда яратишдан воз кечмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Таъкидланишича, Ҳиндистон ўзининг бешинчи авлоддаги қирувчиси яратиш учун барча керакли технологиялар мавжудлигини маълум қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид