Жамият | 14:45 / 03.08.2018
8683
1 дақиқада ўқилади

Оққўрғонда газ портлади, уч киши куйиш жароҳатини олди

Фото: desktopbackground

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 2 август куни “С.Раҳимов” МФЙ Фурқат кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконини сотувчиси, М.А. шу дўконда сигарета чекиш мақсадида гугурт чаққан вақтида дўкон ёнидан ўтган газ қувуридан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада М.А. ва шу ерда бўлган икки нафар танишлари куйиш жароҳатлари билан касалхонага мурожаат қилганлар.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид