11:08 / 03.08.2018
10648

Республика фонд биржасига янги раҳбар тайинланди

Бекзод Усмонов «Тошкент» Республика фонд биржаси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда биржа ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тегишли қарор 1 август куни биржа кузатув кенгашининг йиғилишида қабул қилинган.

Хабар қилинишича, 2015 йилнинг кузидан бери биржага раҳбарлик қилган Алишер Йўлдошев ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этган.

Бекзод Усмонов ушбу лавозимга тайинланишига қадар Миллий лойиҳа бошқаруви агентлиги, ундан аввал Иқтисодиёт вазирлигида ишлаган.

Top