Ўзбекистон | 19:50 / 03.08.2018
27234
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекконцерт» халққа мурожаатнома йўллади

Фото: “Ўзбекконцерт”

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси халққа мурожаатнома йўллади.

“Азиз юртдошлар! “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар бўйича тавсиявий характерга эга бўлган махсус йўриқнома ишлаб чиқилиши режалаштирилган бўлиб, бу борада сизнинг таклифларингиз муҳим аҳамиятга эга. Сиз тўй-ҳашамларда қайси йўналишда ва қандай ижро услубида куйланган қўшиқларни тинглашни истайсиз?

Ушбу сўровнома бўйича ўз таклифларингизни uzbekkonsert.х[email protected] ёки +99895 194-23-23 телефон рақамига очилган телеграм мессенжерига юборишингизни сўраймиз”, дейилади мурожаатда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид