Миллий хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон ҳукумати ҳар қандай радикаллашувга қарши экани маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президентнинг парламентга мурожаатида дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди.
Бундан кейин ҳам асосий эътибор Марказий Осиёдаги барча қўшни мамлакатлар ва дунёдаги стратегик шериклар бўлган давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилиши айтилди.
Миллий хавфсизликни таъминлаш, мамлакат қуролли кучлари жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.
«Бутун дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар, афсуски, бизни ҳам четлаб ўтмаяпти.
Лекин, такрор айтаман, мусулмон умматига сабоқ берган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби буюк уламолар етишиб чиққан бизнинг диёримизда бу борада адашганлар, радикализм ва экстремизм ғояларига берилганлар бўлиши мумкинми?
Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз. Биз ҳар қандай радикаллашувга қаршимиз.
Жамиятимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, маданият соҳасини ривожлантириш, илмий-ижодий ташкилотлар, муҳтарам зиёлиларимиз фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳам, биз учун устувор йўналишлардан бири бўлади», — деди президент.
Қадимий ва бетакрор тарихни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболар фаолиятини янада чуқур ўрганиш лозимлиги қайд этилди.
«Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.
Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган, барча синовларни мардона енгиб, ўзининг фидокорона меҳнати билан жонажон Ватанимиз равнақига беқиёс ҳисса қўшаётган мард ва олижаноб, бағрикенг халқимизга яна бир бор таъзим қиламан. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!» — деди Шавкат Мирзиёев.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Fitch Ratings: Ўзбекистоннинг учта давлат банкини хусусийлаштириш яна кечиктирилиши мумкин
Жаҳон | 15:39
-
«Айрим раҳбарлар тадбиркорларга ёрдам бериш ўрнига, уларга тўсиқ бўлмоқда» – президент
Ўзбекистон | 15:33
-
Xiaomi Redmi A5’ни тақдим этди: кучли камералар ва юқори самарадорлик янги дизайнда
Ўзбекистон | 15:00
-
«Халқаро институтлар бугун самарасиз бўлиб боряпти» – президент глобал иқтисодий ҳолат ҳақида
Ўзбекистон | 14:44
Мавзуга оид

20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади

07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди

20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз

21:19 / 21.12.2024