Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гилам ва юмшоқ мебелларингизга дастлабки тозалик қайтишини истайсизми?
Бу расмнинг чап томондагиси гиламдаги оддий чангнинг махсус қурилма остидаги бир кўриниши, холос. Уйда, офисда ва умуман кундалик ишлар билан банд бўладиган жойларимизда эса бундай чангларнинг адоғи йўқ. Иш ва оилавий ташвишлар билан чалғиб, баъзан саломатлигимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бундай омилларга етарлича эътибор қаратмаймиз. Тўғри, замонамиз кишисининг буни доим назорат қилишга вақти йўқ, бироқ бу муаммонинг ечими бор!
“Chistiy Dom Lyuks” компанияси уй, офис ва умуман ҳар қандай ташкилот ҳамда идоралардаги гиламларни профессионал ювиш, юмшоқ мебель ва турли қопламаларни кимёвий тозалаш хизматларини тақдим этади.
Тозалаш ишларини амалга ошириш давомида “Chistiy Dom Lyuks” ходимлари фақат экологик тоза, гипоаллерген профессионал тозалаш воситаларидан фойдаланишади. Бу эса аллергияга мойиллиги бор инсонлар учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга.
Шундай экан, “Chistiy Dom Lyuks” хизматларидан кейин Сизнинг гилам, қопламалар (ковролан), адеяллар ҳамда юмшоқ мебелларингиз нафақат мукаммал даражада тоза, балки Сиз ва фарзандларингиз соғлиғи учун мутлақо хавфсиз бўлишига ҳам ишонч ҳосил қиласиз.
“Chistiy Dom Lyuks”даги тозалаш ишлари ҳар қандай инжиқ мижознинг ҳам талабини қондирадиган даражада тўкис бажарилади. Масалан, гилам ювиш жараёнининг ўзи бир неча босқичда амалга оширилади:
- дастлаб, гилам ҳажми мижоз олдида ўлчам олинади;
- гиламдаги чанг ва бошқа кирлар вакуум қурилмада механик тозаланади;
- доғлардан халос бўлиш учун махсус шампунли ҳовузга солиниб, алоҳида қайта ишланади;
- профессионал тозалаш воситалари билан махсус техника ёрдами ювилади;
- центрифугада суви сиқилади ва гилам 90% қуруқ ҳолатга келтирилади;
- бир сутка давомида махсус қуритиш жойига осиб қўйилади;
- сўнгги босқичда юқори қувватли чангюткич билан тозаланиб, махсус полиэтилен пакетга жойланади ва Сизга қулай вақтда ўзингиз истаган манзилга етказиб берилади.
Шунингдек “Chistiy Dom Lyuks” компанияси айтилган манзилнинг ўзида ҳам гилам ювиш ва юмшоқ мебелларни кимёвий тозалаш хизматларини кўрсатади.
Дарвоқе, 50 квадрат метрдан ортиқ қопламаларни тозалашга буюртма берганларга махсус дисконт карталар тақдим этилади ва бундай мижозларга доимий равишда чегирмали хизматлар кўрсатилади. Бундан ташқари нафақахўр, ногирон ва уруш фахрийларига 10% чегирма ҳам мавжуд.
“Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин” деганларидек, бундай мураккабликдаги ишларни ўз усталарига ишонганингиз маъқул, зеро гилам ё юмшоқ мебеллар арзон нархга олинмайди. Шундай экан, уларни тозалаш ишларига эҳтиёткорлик билан ёндашиб, “Chistiy Dom Lyuks”га мурожаат қилинг!
“Chistiy Dom Lyuks” ходимлари атиги бир соат ичида Сизнинг юмшоқ мебелларингизга дастлабки тозалигини қайтаради!
“Chistiy Dom Lyuks” – тезкорлик, сифат ва қулайлик!
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 3а-уй
Тел./факс: 246 07 03
Қўшимча маълумот учун телефонлар: +99897 344 61 61, +99898 115 50 04, +99899 807 61 61
Телеграм: t.me/chistiydomlyuks
Сайт: www.chistiydom.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:35 / 10.10.2025
Хивада илк бор халқаро гилам кўргазмаси бўлиб ўтади
15:54 / 12.12.2024
Ўзбекистон ва Покистон биргаликда гилам ишлаб чиқаришни бошлайди
08:43 / 20.12.2023
ОАВ: Самарқандда қўлда тўқилган энг яхши гиламнинг баҳоси Москвадаги квартира нархи билан тенг
10:54 / 02.11.2022