Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Самарқандда қўлда тўқилган энг яхши гиламнинг баҳоси Москвадаги квартира нархи билан тенг
Россиянинг «Мир 24» телеканалида Самарқанднинг каштачилик мактаби ва ипакдан тўқилган гиламларига бағишланган кўрсатув намойиш этилди.
«Дунё» хабарига кўра, дастур бошловчиси Самарқанд каштачилик мактаби анъаналари ва гилам тўқиш усуллари ҳақида маълумот берган.
«Самарқанд гиламлари - бу қўлда яратилган ҳақиқий санъат асари, - дея эътироф этади журналист. –Қўлда тўқилган гиламларнинг энг яхшиси Москвадаги квартиралар нархига тенг. Ҳунарманд битта гиламни тўқиш учун олти йил вақт сарфлайди. Иш шу қадар нозикки, жараён заргарлик буюмларини ясашга ўхшайди. Бундай машаққатли ишга ҳар қандай инсоннинг кўзи чидай олмайди. Ушбу гиламнинг бир квадрат сантиметрида 300 дан ортиқ майда тугунлар мавжуд. 50х50 сантиметр ўлчамдаги гилам тўқиш учун эса камида тўққиз йил керак бўлади».
Қайд этилганидек, қўлда тўқилган гиламлар Самарқанднинг ташриф қоғозларидан бири ҳисобланади.
Бошловчининг таъкидлашича, 1992 йилда Афғонистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан уч нафар ҳунармандлар сулоласи вакиллари бирлашиб, деярли йўқолиб кетган ҳунармандчиликнинг ушбу турини қайта тикладилар. Ҳозирги кунда ушбу лойиҳа дунёга машҳур гилам тўқиш заводига айланди.
«Самарқанд гилам тўқиш корхонасига ҳар куни бутун дунёдан сайёҳлар келади. Улар 3D шаклидаги ипак ва жундан тўқилган гиламларни ҳайрат билан томоша қиладилар. Шунингдек, сайёҳлар гилам тўқиш анъаналари ҳақида кўпроқ билишни исташади», - дейди у.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026