Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергетикани ривожлантиришда кўмаклашади
“Ўзбекэнерго” АЖда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё ва Россия давлатлари бўйича Бошқарув директори Наталия Ханженкова ва “Ўзбекэнерго” АЖ раҳбарияти ўртасида икки томонлама алоқаларни кенгайтириш масаласида музокара бўлиб ўтди.
Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, аввало, қайта тикланадиган энергетикани қўллаб-қувватлаш ва уларнинг стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда энергетика секторини ислоҳ қилиш ва қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган амалий ишларни янада тезлаштириш ҳамда биргаликда ҳаракат қилиш борасида келишиб олинди.
Ўз навбатида, “Ўзбекэнерго” АЖ раҳбарияти ўзаро манфаатли ҳамкорлик юқори суръатларда ривожланиб бораётганини чуқур мамнуният билан қайд этди.
Маълумот ўрнида: ЕТТБ томонидан бугунги кунда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш ва уй-жой қуриш, энергетика тармоғи ва коммунал хўжалик объектларини модернизация қилиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:05 / 11.02.2026
Ўзбекистон қаторасига олтинчи йил ЕТТБ энг кўп молиялаштирган давлат бўлди
12:38 / 01.01.2026
ЕТТБ Асакабанкнинг 15 фоиз акциясини сотиб олади
13:15 / 14.10.2025