Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШни вазиятни кескинлаштириш ва ёлғон баёнотлар беришда айблади
АҚШ Хитой ва минтақадаги бошқа мамлакатларга таҳдид қилиб ҳамда ҳарбий босим ўтказиб, Жанубий-Хитой денгизи ҳудудида кўплаб стратегик қуролларни жойлаштирди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ванг И маълум қилди.
«Айрим минтақавий бўлмаган давлатлар, асосан АҚШ, минтақада, хусусан, Жанубий-Хитой денгизида катта миқдорда стратегик қуролларни жойлаштирди. Улар ўз ҳарбий кучларини кўрсатиб, минтақа мамлакатлари, жумладан, Хитойга босиб ўтказиб, хавфсизликка таҳдидлар уйғотмоқда», - дея маълум қилди Ван И Сингапурда бўлиб ўтаётган АСEАН тадбирлари доирасидаги матбуот анжуманида.
Хитойлик вазирнинг таъкидлашича, бундай доимий ҳарбий босим минтақадаги давлатлардан, шу жумладан, Хитойдан ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ва мудофаа характеридаги инфратузилмани яратиш учун чоралар кўришни талаб қилади.
Шунингдек, Ван Ининг маълум қилишича, АҚШнинг Хитой иқтисодиёти заифлиги ҳақидаги баёнотлари ҳақиқатга мос келмайди.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси Ларри Кудлоу Вашингтон савдо соҳасида ён босишга эришиш учун Пекинга босим ўтказишни давом эттиришини айтганди. Бундан ташқари, Кудлоунинг маълум қилишича, «Хитойнинг иқтисодиёти ва валютаси заиф, одамлар мамлакатни тарк этмоқда». У Трампнинг «ишни охиригача олиб бориш» борасидаги қатъийлигини тўғри баҳолашга чақирди.
«Хитой иқтисодиёти бутун халқаро ҳамжамият учун равшан. Ҳар йили бизнинг жаҳон иқтисодиёти ривожига қўшадиган ҳиссамиз тахминан 30 фоизни ташкил этади, бу АҚШ, Япония ва Европанинг биргаликдаги ҳиссаси демакдир. Мен нима учун у Хитой иқтисодиёти ёмон аҳволда эканини айтганини билмайман. Бу ҳақиқатга тўғри келмайди», - дея маълум қилди Ван И Сингапурда бўлиб ўтаётган АСEАН тадбирлари доирасидаги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ таҳдидларига жавоб қайтариш бўйича ҳаммаси тайёр экани ҳақида баёнот берганди.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026