Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия жиноят оламининг етакчиларидан бири Испанияда ушланди
Испаниянинг Марбелья шаҳридаги ресторанлардан бирида уч нафар қонундаги ўғри (вор в законе) қўлга олинди. Уларнинг бири, Испания ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Россия жиноят оламида таъсир доираси бўйича учинчи ўринда турувчи шахсдир. Бу ҳақда Europa Press агентлиги Миллий полиция баёнотига асосан хабар бермоқда.
Барча уч нафар шахс қотилликка суиқасд қилиш, ҳужжатларни сохталаштиришга ва уюшган жиноятчиликка алоқадорликда гумонланиб қамоққа олинди. Уларни гаров эвазига озод қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишди.
Ресторанда гумонланувчилар, тергов версиясига кўра, Испанияга кўчиб ўтиш ва шу йилнинг июнь ойида тугатилган уюшган жиноий гуруҳни қайта ташкил қилмоқчи бўлган рақибларини ўлдиришни режалаштирган. Ўшанда Испанияда кенг кўламли амалиётлар ўтказилиб, 129 киши, асосан, арманлар қўлга олинди.
Полициядан РИА Новости’га аниқлик киритишларича, Литвада яшовчи Арманистон фуқароси - A.S. ва Грузиянинг икки фуқароси - L.B. ҳамда I.P. қўлга олинган.
Así detuvimos en #Marbella a tres Vor v Zakone (máximas autoridades criminales en los países que formaban la extinta Unión Soviética) cuando mantenían una reunión para, presuntamente, concretar el asesinato de un importante miembro de un clan rival https://t.co/2ecqpyNF5q pic.twitter.com/aHSFbgl4DI
— Policía Nacional (@policia) August 5, 2018
Қўлга олишлар Испанияда хорижий жиноий тузилмаларни йўқ қилиш бўйича амалиётларнинг давомига айланди. Унинг биринчи босқичи 2017 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган эди. Ўшанда грузинлар гуруҳига алоқадор 30 киши қўлга олинди. 129 киши қўлга олинган иккинчи босқичда грузинлар билан боғлиқ бўлган арманлар уюшган жиноий гуруҳини йўқ қилиш асосий мақсадга айланди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026