Ўзбекистонга Қозоғистондан кўпроқ пул жўната бошлашди - 35 млн доллар
Қозоғистондан пул ўтказмалари ҳажми бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ranking.kz сайтида Қозоғистон Миллий банкининг маълумотларига таянган ҳолда хабар берилган.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Қозоғистондан 44,6 миллиард тенге (тахминан 127 миллион доллар) жўнатилди. Йил давомидаги ўсиш 37,9%ни ташкил этди (12,3 млрд тенге ёки 35 млн доллар). Мамлакат улуши 15,9%дан 16,8%гача ўсди.
Кўпроқ пул фақат Россияга жўнатилди - 108,6 миллиард тенге (310 миллион доллар). Йиллик ўсиши 27,4%ни ташкил этди (23,4 млрд тенге ёки 66 млн доллар).
Туркия учинчи ўринни эгаллади, у ерга 29,5 миллиард тенге (84 миллион доллар) жўнатилган. Йил давомидаги ўсиш деярли 2 баробар (14,7 млрд тенг ёки 42 млн доллар). Мамлакатнинг улуши 7,3%дан 11,1%гача ошди.
Мавзуга оид
16:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024