Жаҳон | 18:43 / 07.08.2018
4905
2 дақиқада ўқилади

“Грузия яқин йиллар ичида НАТО таркибига киролмайди” - Литва ТИВ раҳбари

Фото: AP

Грузия яқин орада НАТО таркибига кира олмайди. Тбилиси валюта интеграциясини рад этмасагина ушбу имконият сақланиб қолиши мумкин, дея хабар берди Литва ташқи ишлар вазири Линас Линкявичюс Žinių radijas радиостанциясига берган интервьюсида. 

НАТО ва Грузиянинг институционал ҳамкорлиги мамлакат “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастури иштирокчисига айланганида (1994 йил) бошланган. 2004 йили “Атиргуллар инқилоби”дан сўнг икки томон муносабати анча яқинлашган. 2008 йил апрелида Бухарестда ўтказилган НАТО саммитида Грузия иттифоқ таркибига кириши мумкинлиги эълон қилинганди. 2014 йилдаги Уэлс саммитида эса Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиши бўйича мезон ишлаб чиқилиб тасдиқланганди. Ушбу меъёрга асосан Грузияда доимий равишда ҳарбий машғулотлар амалга оширилади. 

 “Грузиянинг НАТОга кириши номаълумлигича қолмоқда. Лекин мамлакатда ҳарбий соҳасида ислоҳотлар олиб борилишини талаб қиламиз. Бунинг бари узоқ муддатли жараён ҳисобланади. Агар Грузия ҳукумати танланган курсни рад этмаса НАТОга кириш имконияти ортади”, - деди Линкявичюс.

Мавзуга оид