Жаҳон | 18:16 / 07.08.2018
9796
1 дақиқада ўқилади

Хитойда мактаб ўқувчиларини машинада қасддан уриб кетган шахс қатл этилди

Фото: AP

Хитой Олий халқ суди сешанба куни икки йил муқаддам мактаб ўқувчиларини атайин уриб кетган эркакка нисбатан ўлим жазосини ижрога келтириш учун ордер берди. Бу ҳақда Наньян шаҳри Ўрта даражали халқ суди сайтида хабар қилинган.

Ҳодиса 2016 йил 29 декабрда Хэнань провинциясидаги Наньян шаҳрида содир бўлган. Судланувчи Ма Гаочао ўрта мактаблардан бирининг ўқувчилари дарсдан чиқишини кутиб туриб, мактабга юқори тезликда кириб борган ва автомобилни ўқувчиларга қарата ҳайдаган, олти кишига жароҳат етказган. Шундан кейин у мактаб ҳудудидан чиққан ва йўлни кесиб ўтаётган бошқа бир ўқувчилар гуруҳини уриб кетган. Натижада, битта мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди, яна 11 нафари жароҳат олди.

Суднинг қарорига кўра, эркак шахсий хусумати туфайли автомобилни қасддан одамлар устига ҳайдаб борган. У энг олий жазога ҳукм қилинди ва барча сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид