Ўзбекистон | 17:42 / 07.08.2018
27232
1 дақиқада ўқилади

Олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимида конкурс қандай?

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси баёни билан олий таълим муассасалари учун 2018/2019 ўқув йилида сиртқи таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича жами 14 050 та қабул квоталари тасдиқланган эди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.

Республикадаги 52 та олий таълим таълим муассасаларининг сиртқи бўлимига 135 280 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Танлов кўрсаткичи республика бўйича бир ўринга ўртача 10 тани ташкил этди.

Абитуриентлар томонидан қуйидаги олий таълим муассасаларига энг кўп ҳужжат топширилган:

Андижон давлат университети - 8181 нафар;
Самарқанд давлат университети - 7776 нафар;
Қарши давлат университети – 7725 нафар.

Энг катта конкурс қуйидаги олий таълим муассасаларида қайд этилди:

Тошкент давлат педагогика университети – бир ўринга 24,1;
Андижон, Қарши, Фарғона давлат университетлари, Қўқон давлат педагогика институти – бир ўринга 17;
Жиззах давлат педагогика институтида – бир ўринга 16.

Мавзуга оид