10:35 / 07.08.2018
23441

UFC жангчиси Макгрегор билан баҳс олдидан Нурмагомедов қўрқаётганини айтди

Фото: Imago

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) америкалик жангчиси Кевин Ли россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландлик Конор Макгрегор ўртасида жанг бўлиб ўтишига ишонмаяпти.

Лининг таъкидлашича, Нурмагомедов жангга чиқмаслик учун «баҳона топади», ва бу ҳолда унинг ўзи Макгрегор билан баҳсга киришади.

«Мен жанг бўлиб ўтади, деб ўйламайман. Улардан бири жангдан қочади. Ҳабиб жангга чиқмаслик учун баҳона топади. Агарда у бўлмаса, мен Конор билан учрашаман. Биласизми, жанг қилишни хоҳламайдиган одам билан курашиш қийин. Мен атайин гапирмаяпман, бироқ аралаш яккакурашларда сизда жуда кўп вариантлар мавжуд», - дея маълум Ли MMA Talk подкастида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг санаси маълум бўлганди.

Top