Жаҳон | 00:13 / 07.08.2018
6609
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада йил бошидан буён инфляция даражаси 10600%дан ошди

Фото: EPA/MIGUEL GUTIERREZ

Венесуэлада йил бошидан буён нархлар ўсиши 10664%ни ташкил этди. Бу ҳақда миллий ассамблеянинг молия бўйича қўмитаси раҳбари Рафаэль Гусман маълум қилди.

"Июлда инфляция 125%ни, кунлик - 2,7%ни, йил бошидан буён - 10664,7%ни, йиллик ҳисобда - 82766%ни ташкил қилди. Мана, венесуэлаликлар нима учун кўчаларда намойишлар ўтказишаётганининг сабаби. Ушбу гиперинфляцияни ҳеч қандай маош ва уни ошириш билан тўхтатиб бўлмайди", - деб ёзди Гусман ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

Венесуэлада нархлар ўсиши борасидаги маълумотлар бир неча йилдан бери расман эълон қилинмайди. ХВЖнинг тахминига кўра, йил охирига келиб Венесуэладаги инфляция 1 миллион фоизга етиши мумкин.

Ушбу ойда мамлакат ҳукумати пуллардаги бешта нолни олиб ташлаб, деноминация ўтказмоқчи ҳамда янги валюта – суверен боливарни Венесуэланинг петро криптовалютасига боғламоқчи. Бир петронинг қиймати мамлакатда қазиб олинадиган нефтнинг бир баррелига тенглаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид