Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биолог акулага емиш бўлишига сал қолди
Биолог денгизда акула емишига айланишига сал қолди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Ушбу ҳодиса тасвирланган ролик Атлантикадаги оқ акулаларни муҳофаза қилиш қўмитасининг Facebook’даги гуруҳида эълон қилинди. Денгиз жониворлари бўйича мутахассис Грег Скомал тадқиқот қайиғининг кўприкчасига чиққан пайтида кутилмаганда сув остидан акула юқорига сакраб чиқди ва оғзини кенг очди.
«Буни кўрдингизми? Кўрдингизми?» — деб қичқирди Скомал.
Ролик остида берилган изоҳда қўмита бу акулалар ўта ёввойи ва олдиндан айтиб бўлмайдиган жониворлар эканлигини ва маҳаллий балиқчилар ҳушёрликни йўқотмасликлари лозимлигини билдирган.
Мавзуга оид
18:35 / 18.04.2026
Малдивда сайёҳ акула ҳужумидан сўнг бир оёғидан айрилди
18:50 / 20.01.2026
Австралияда акулалар ҳужумидан кейин ўнлаб пляж ёпилди
07:34 / 02.12.2025
Инфографика: денгизга чиқиш йўли йўқ давлатлар харитасида Ўзбекистон
13:07 / 05.04.2025