Жаҳон | 20:57 / 08.08.2018
12777
2 дақиқада ўқилади

Илон Маск олимлар билан махфий равишда Марсни эгаллаш режасини муҳокама қилди

Фото: Space

Америкалик тадбиркор Илон Маск ва унга қарашли SpaceX корпорацияси вакиллари етакчи сайёрашунослар билан Марсни ўзлаштириш режасини муҳокама қилди. Олимлардан мазкур мулоқот тафсилотларини ошкор қилмаслик сўралди, деб хабар берди Space.com.

Хабар қилинишича, Маск ва унинг яқин ёрдамчилари Колорадо университетида 60 нафар геолог, астробиолог ва космик муҳандислар ҳамда НАСА вакиллари билан учрашишган.

SpaceX ва Колорадо университети вакиллари Маск ҳақиқатан олимлар билан учрашишганини инкор этишмади.  Лекин учрашув тафсилотларини ҳам ошкор қилишмади.

2016 йил сентябрда SpaceX раҳбари бутун дунёга Марсни ўзлаштириш режасини маълум қилди: у ўта оғир ракета ва минглаб кўп марта фойдаланиладиган сайёралараро кемалар қуришни режалаштирмоқда. Бу кемалар юз йиллик охирига бориб Қизил сайёрага бир миллионга яқин кишини олиб чиқади.

Маскнинг фикрича, бундан асосий мақсад Марсда ўзини ўзи таъминлайдиган ва ердагидан қолишмайдиган миллион кишилик шаҳар яратишдир.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид