11:59 / 08.08.2018
4306

Малайзия собиқ бош вазири кўп миқдордаги пулни ўзлаштирганликда айбланмоқда

Фото: EPA

Малайзия собиқ бош вазири Нажиб Раззоққа Куала-Лумпур судида пулни ноқонуний ўзлаштириш қонуни бўйича айбловлар қўйилган. У молиявий терроризм ва давлат маблағларини ўз ҳисобига ўтказиш каби жиноятларни содир этган. Бу ҳақида The Star нашри хабар бермоқда.

Нажиб Раззоқ банк ҳисоб рақамига 3 хил йўналиш орқали пул ўтказилган: SRC International давлат корпорацияси ҳисоб рақамидан 1MDB миллий инвестиция жамғармасига, ундан бош вазир ҳисобига ноқонуний пул ўтказилган. 

4 июль куни собиқ бош вазирга 3та банд бўйича айбловлар қўйилганди. Биринчиси ўзининг банк ҳисоб рақамига йирик суммани ўтказган. Н.Раззоқ ҳибсга олинганди, лекин гаров пулини тўлаганлиги учун судгача вақтинчалик озод қилинганди. 

9 май куни бўлиб ўтган парламент сайловларида Нажиб Раззоқ бошчилигидаги коалицияни мағлубиятга учратишдаги асосий омил – собиқ бош вазир томонидан тузилган ва бошқарилган 1MDB жамғармаси атрофидаги коррупция жанжалидир. 

Мамлакат янги бош вазири 92 ёшли Махатхир Муҳаммад бўлди. У 1981-2003 йилларда ҳам ушбу лавозимда фаолият юритган. 

Top