Жаҳон | 00:31 / 09.08.2018
4452
1 дақиқада ўқилади

Собиқ комик актёр Словения бош вазирлигига ўз номзодини қўйди

Фото: twitter.com/armeni_janez

Собиқ пародиячи актёр ва Камник шаҳарчасининг собиқ мэри Марьян Шарец  Словения ҳукумати раҳбарлигига ўз номзодини қўйди, деб хабар берди мамлакат президентининг матбуот хизмати.  

Шарецни парламентнинг беш партияси қўллаб-қувватлади. Келаётган жума куни куни Шарецнинг номзодига овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Унга сайланиш учун 46 депутатнинг овози керак бўлади (90 депутатдан).

Агарда Марьян Шарец бош вазир лавозимига сайланадиган бўлса, у 40 ёшида Словения тарихидаги энг ёш бош вазир бўлади.

Шарец жамоат орасида таниқли арбоблар, хусусан машҳур словен сиёсатчиларига қилган пародиялари билан танилган. У 2010 йилда сиёсатга кириб келган ва шу йилга қадар Камник шаҳарчаси мэри сифатида фаолият олиб борган.

Шарец 2017 йилги президент сайловларида ўз номзодини қўйган ва иккинчи ҳал қилувчи босқичга ўтган, аммо Борут Пахорга кичик фарқ билан мағлуб бўлган.

Мавзуга оид