Иқтисодиёт | 07:50 / 09.08.2018
10087
3 дақиқада ўқилади

Шубҳали операциялар мезонлари бўйича талаблар янада қатъийлашмоқда

Фото: Pixabay

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

22-бандда «а» кичик банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилиши мумкин:

“юридик ёки жисмоний шахс банк ҳисобварағи (омонат) очиш бўйича мурожаат қилганида, тижорат банки мижозларни илгари тақдим этилган ҳужжатлар асосида текшириш имкониятига эга бўлган ҳолатлар бундан мустасно, амалдаги ва текшириш санасида тасдиқланган”;

«б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«тижорат банкларида жойлашган терминаллар орқали банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслар томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баробарига тенг ёки ундан ортиқ миқдорда операцияларни амалга ошириш;»; 

«б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Юборувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумот бошқа ишончли воситалар орқали олинадиган ҳоллардан ташқари, банк ҳисобини очмасдан ёки ишлатмасдан пул ўтказмасини амалга ошириш ёки олиш»; 

49-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилиши керак:

«Хориждан юборилган пул маблағлари ёки хорижга жисмоний шахслар томонидан хорижий валютада пул маблағларини юбориш, шунингдек пул ўтказмалари тизими орқали, умумий суммаси энг кам иш ҳақининг 500 баробарига тенг ёки ундан ортиқ бўлган, бир вақтда ёки 1 ойлик муддат давомида кўп бора»; 

қуйидаги мазмундаги ўн ва ўн биринчи хатбошилар қўшилади:

«операция иштирокчиларидан бири террористик фаоллик кучайган зоналарда доимий яшовчи ёки ўша ерда бўлган шахс бўлса (давлатлар ва ҳудудлар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилади);»; 

«террорчилик характердаги жинояти учун давлатлараро қидирувда бўлган шахсларнинг операциялари (шахсларнинг рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилади);».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид