Жамият | 19:01 / 09.08.2018
26533
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги «Бўрижар» жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди

Тошкент шаҳридаги “Бўрижар” (“Илонлик ота” маҳалласи) жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди. Кеча аср намозидан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов жамоатга Мирзатилло Алихоновни “Бўрижар” жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинлаш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг буйруғини ўқиб эшиттирган.

Фото: muslim.uz

ЎМИ Матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзатилло Алихонов бунгача Тошкент шаҳар “Тепа” жоме масжиди имом ноиби вазифасида фаолият юритган ҳамда қўшимча равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибият бўлимида хизмат қилиб келади.

Фото: muslim.uz

Эслатиб ўтамиз, яқинда Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби ва “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланган Ҳусниддин  Абдукаримов Чилонзор тумани бош имом-хатиби ва “Бўрижар” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида фаолият юритган эди.

Мавзуга оид