Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Путинга мактуб юборгани маълум бўлди
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путинга мактуби дипломатик каналлар орқали рус томонига топширилди. Бу ҳақда РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Унинг сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.
Кремль вакилининг аниқлик киритишича, мактубнинг мазмуни билан ҳали танишгани йўқ. «Яқин вақт ичида у президент маъмуриятига етказилади, деб умид қиламиз», - дея айтиб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан музокараларда ядровий қуролсизланиш ва коинотда қурол ишлатишни тақиқлаш масаласини ҳам муҳокама этишни таклиф қилгани маълум бўлганди.
Хельсинкидаги саммит якунларига кўра, шунингдек, бошқа шунга ўхшаш музокаралардан келиб чиқадиган бўлса, Россия раҳбари Москва ва Вашингтон ўртасидаги келишмовчиликларга қарамасдан, ядро қуроли бўйича келишувларни сақлаб қолиш тарафдори бўлиб турибди.
Мавзуга оид
12:07
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
13:38 / 20.02.2026
Путин бизнесдан туғилишни оширишда фаол иштирокни талаб қилди
14:31 / 19.02.2026
Мерц Путин билан муносабатлар нормаллашишини «деярли истисно этди»
20:11 / 18.02.2026