Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Саудия Арабистонига Ямандаги ҳужум бўйича чақириқ билан чиқди
Фото: AP
АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэртнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Саудия Арабистонини Ямандаги ҳужумни текширувдан ўтказишга чақиради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Яманда содир этилган ҳужум натижасида фуқароларнинг ўлими ҳақидаги хабарлардан хавотирда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Вашингтон Ар-Риёдни юз берган воқеани тўлиқ ва ошкора текширишга чақиради.
Науэртнинг таъкидлашича, АҚШ Яманда юз берган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдиради.
Аввалроқ, Яманда ичида болалар бўлган автобусга ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етгани хабар қилинганди.
Таъкидланишича, ҳужум чоғида яна 77 киши жароҳат олган.
Мавзуга оид
21:40 / 23.02.2026
Эпштейн ўз архивларини олтита махфий омборда яширган – ОАВ
18:52 / 23.02.2026
Трампнинг икки эҳтимолий вориси айтилди
18:35 / 23.02.2026
Наркобароннинг ўлими: АҚШ разведка идоралари Мексика хавфсизлик кучларига кўмак берган
14:32 / 23.02.2026