Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Cингапур корпорацияси Ўзбекистонга 335 млн доллар инвестиция киритади
Cингапурнинг Indorama корпорацияси Ўзбекистонда пахтачилик-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун 335 миллион доллар сармоя киритади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтилган.
Маълум бўлишича, кластер тўртта вилоятни қамраб олади: Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Фарғона. 225 миллион доллар пахта хомашёси, маккажўхори ва бошқа маҳсулотларни етиштириш учун ишлатилади.
Бундан ташқари, компания пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва пахтадан йигирилган ип ишлаб чиқаришни ташкил этиш (иккинчи босқич) учун яна 115 миллион доллар сармоя киритади.
Ишлаб чиқариш «Indorama Kokand Textiles» МЧЖ ҚКнинг мавжуд қувватларида жойлашади ва янги юридик шахс ташкил этилади.
Лойиҳа икки босқичга бўлинади: биринчиси Қашқадарё ва Сирдарё вилоятини қамраб олади. Иккинчиси (Фарғона ва Жиззах вилояти) ер участкалари аниқлаштирилганидан кейин бошланади.
Лойиҳанинг умумий муддати - 2019-2023 йиллар. Кутилишича, 1500 янги иш ўрни яратилади, бу ерда ишлаб чиқарилаётган пахта хомашёси BCI стандартида («Экологик тоза пахта учун») бўлади.
Ушбу пахтадан тайёр маҳсулотларни жаҳоннинг етакчи брендларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026
Дунёда энг кўп пахта етиштирувчи давлатлар рейтинги эълон қилинди
12:15 / 14.03.2026
2026 йилда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади
20:58 / 21.02.2026