«Иқтисодий урушнинг эълон қилиниши». Медведев АҚШ санкцияларига изоҳ берди
Россияга қарши санкцияларни янада мустаҳкамлаш иқтисодий уруш эълон қилиш билан баробар. Бу ҳақда РФ бош вазири Дмитрий Медведев маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.
«Мен келгусидаги санкциялар ҳақида изоҳ беришни истамайман, лекин мен бир нарсани айтишим мумкин: банклар фаолиятини ёки муайян валютадан фойдаланишни чеклаш каби нарса юз берса, буни бевосита иқтисодий уруш эълон қилиниши, деб айтса бўлади. Ва бу урушга иқтисодий усуллар, сиёсий усуллар ва керак бўлганда бошқа усуллар билан реакция билдириш зарур. Бизнинг америкалик дўстлар буни тушунишлари керак», - дея маълум қилди у.
«Мамлакатимиз сўнгги 100 йил ичида доимий санкцияларнинг босими остида яшаб келди. Бу нима учун қилинмоқда? Россияни халқаро майдондаги қудратли рақиблар орасидан сиқиб чиқариш учун», - дея қўшимча қилиб ўтди Медведев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медведев Россия АҚШ билан қандай шартда ҳамкорлик қилишини айтганди.
Мавзуга оид
11:27
Россияда фуқаролар пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади
08:36
АҚШ Ҳелсинки комиссияси Россияда номақбул деб тан олинди
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024