Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан бирданига 35та жиноят иши очилди
Фото: Sputnik
Ғарбий Қозоғистон вилояти полициячилари томонидан Ўзбекистон фуқаросига нисбатан бирданига 35та жиноят иши қўзғатилди.
«Хабар 24» телеканали маълумотларига кўра, фирибгар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келиб, одамларни алдаган. Ушбу шахс Уральскдаги корхонанинг директори бўлган ва аҳолига арраланган бинокорлик материаллари бўйича ўз хизматларини таклиф қилган.
Сохта тадбиркор фуқаролардан тўловни олдиндан олган, сўнг изсиз ғойиб бўлган. Шу тариқа у бир йил давомида ҳаракат қилди. Натижада, алданган одамлар полиция мурожаат қилишди. Тергов давомида аниқланишича, тахминан 40 киши Ўзбекистон фуқаросининг алдови қурбонига айланган.
«Қозоғистон Республикаси ҳудудини Петропавловск шаҳрида тарк этишга уриниш чоғида фуқаро Ю. қўлга олинди, ҳозирги вақтда унга нисбатан Уральск шаҳри суди томонидан эҳтиёт чораси қўлланди - қамоққа олиш», - дея маълум қилди Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Ички ишлар департаменти Давлат тили ва ахборот бошқармаси бошлиғи Иброҳим Жусупкалиев.
Мавзуга оид
12:14 / 21.01.2026
Мобил иловаларда P2P ўтказмалар учун янги қоидалар жорий этилди
12:00 / 21.01.2026
Наманганда ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходими ушланди
11:13 / 21.01.2026
Фирибгарлар расмийлаштирган онлайн кредитлар бўйича янги тартиб жорий этилди
14:01 / 19.01.2026