Ўзбекистон | 15:51 / 10.08.2018
15592
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур туманининг Оқлон маҳалласида технопарк ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид лойиҳалар билан танишди, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Туманнинг Оқлон маҳалласида бўш турган жойда технопарк ташкил этиш лойиҳаси улардан бири. Тижорат банклари иштирокида бу ерда тўқимачилик маҳсулотлари, тайёр кийим-кечак ва спорт товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш режалаштирилган.  Бу маҳалладаги хотин-қизлар ва туман ёшларини иш билан таъминлашда муҳим омил бўлади.

Шу ерда енгил саноат тармоғига инвестициялар жалб этиш, замонавий уй-жойлар қуриш, тиббий диагностика маркази ва мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, асални қайта ишлаш ва қадоқлашни йўлга қўйиш бўйича режалаштирилган лойиҳалар намойиш этилди.

Давлат раҳбари саноатни инновацион ривожлантириш, хорижий тажрибани ўрганиб, маҳсулдорлик ва рақобатдошликни ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Тадбиркорларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ёзувчилар уйига ташриф буюрганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид