Спорт | 21:32 / 10.08.2018
28836
2 дақиқада ўқилади

Жакарта-2018. Футбол мусобақаси стартда: суратлар, тақвим ва таркиб

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрига етиб борди.

Қуйида Жакарта аепортидан суратлар ҳамда «В» гуруҳи ўйинлари тақвими, шунингдек таркиб ва мураббийлар штаби ҳақидаги тўлиқ маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Фото: МОҚ ахборот хизмати
Фото: МОҚ ахборот хизмати
Фото: МОҚ ахборот хизмати
Фото: МОҚ ахборот хизмати
Фото: МОҚ ахборот хизмати

Мусобақада 25 терма жамоа 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боради (фақат «А» гуруҳидан 5 та жамоа ўрин олган). Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган 12та жамоа чорак финалга йўл олади. 3-ўринни олган 6 жамоа ичидан энг яхши кўрсаткичга эга 4 тасига ҳам плей-офф йўлланмаси берилади.

«В» гуруҳи
1-тур – 14 август

14:00. Ўзбекистон – Бангладеш
17:00. Таиланд – Қатар

2-тур – 16 август
14:00. Бангладеш – Таиланд
17:00. Қатар – Ўзбекистон

3-тур – 19 август
17:00. Бангладеш – Қатар
17:00. Таиланд – Ўзбекистон

Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилмоқда.

Чорак финал баҳслари 26-27 август кунларига белгиланган. 29 августда ярим финал ўйинлари бўлиб ўтса, 1 сентябрь куни ўтказиладиган икки учрашувда мусобақа ғолиб ва совриндорларининг номи маълум бўлади.

Ўзбекистон гуруҳ ўйинларининг барчасини Жакартадаги «Пакансари» стадионида ўтказади.

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг XVIII Осиё ўйинлари учун таркиби

 Мураббийлар штаби

 

Мавзуга оид