Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМ талабаларининг малака амалиётини ўташ тартиби такомиллаштирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасалари талабаларининг малака амалиётини ўташ тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
Низомга кўра, малака амалиёти таълим йўналишлари (мутахассисликлар) ишчи ўқув режаларига мувофиқ 2-курсдан бошлаб тизимли равишда ОТМ томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда қабул қилувчи ташкилот билан келишиб тасдиқланадиган малака амалиёти дастури асосида амалга оширилади.
Олий таълим муассасалари талабалари иш жойларига дастлабки тақсимлашни битирувчи курс охирида эмас, балки мос равишда иккинчи ва учинчи курсларда таҳсил олаётган даврда ўтказиш ва барча турдаги амалиётларни ишга йўлланма оладиган корхона, ташкилот ёки муассасада ўташини йўлга қўйиш тавсия этилади.
Малака амалиёти ОТМнинг қабул қилувчи ташкилотлар билан белгиланган тартибда тузилган шартномалари асосида ташкил қилинади.
ОТМ ва қабул қилувчи ташкилот малака амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартномада шартнома предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қабул қилувчи ташкилотнинг иш фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда малака амалиётини ташкил этиш тартибини, шартноманинг амал қилиш муддатини, шартномани бекор қилиш асосларини, шунингдек тарафларнинг жавобгарлигини келишиб олади.
Талабалар ва малака амалиёти раҳбарларининг фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳужжат малака амалиёти дастури ҳисобланади.
Малака амалиёти дастури қуйидаги асосий бўлимлардан таркиб топади:
малака амалиётининг мақсад ва вазифалари;
малака амалиёти мазмуни;
малака амалиёти режа-жадвали;
малака амалиётини баҳолаш мезони;
малака амалиёти бўйича ҳисоботга талаблар.
ОТМдан малака амалиёти раҳбарининг малака амалиётидаги ўқув юкламаси соатлари ишчи ўқув режада кўрсатилган ҳафталар, талабалар гуруҳи ва сонидан ҳамда қабул қилувчи ташкилот жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб аниқланади.
Талаба:
малака амалиётини ўташ жойи, режа-жадвали, дастури ва тартиби билан олдиндан танишиш;
малака амалиётини ўтказиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш;
малака амалиётини ўташ юзасидан зарур ахборотлар олиш;
малака амалиёти бўйича услубий материаллар билан танишиш ҳамда малака амалиёти раҳбарларидан йўл-йўриқлар олиш ҳуқуқларига эга.
Талабага:
малака амалиёти режа-жадвали ва дастурида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариш;
малака амалиёти кундалигини ҳар куни ва тартибли юритиш;
ОТМ ва қабул қилувчи ташкилотдан тайинланган малака амалиёти раҳбарларининг дастурда кўзда тутилган ишларга оид барча топшириқларини бажариш;
ҳисоботга тегишли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш;
қабул қилувчи ташкилот ходимлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилиш мажбуриятлари юклатилади.
Малака амалиёти уч босқичга бўлинади:
тайёрлов босқичи;
асосий босқич;
якуний босқич.
Малака амалиётини ўташ даврида талабага иш ҳақи тўланиши белгиланганлигидан қатъий назар, унинг стипендия олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
Мавзуга оид
22:07 / 12.10.2025
Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
12:50 / 08.08.2025
Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди
10:42 / 01.05.2025