Жамият | 16:10 / 11.08.2018
20359
2 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти йўлларига онлайн ишловчи фоторадарлар ўрнатилди

Фото: Сирдарё вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Сирдарё вилояти ҳудудида жорий йилнинг июль ойида ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка риоя қилмасдан транспорт воситасини бошқаришлари оқибатида 57 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Содир этилган ушбу ҳодисалар оқибатида 42 нафар фуқаро оғир тан-жароҳати олган бўлса, 12 киши ҳалок бўлишган. Бу ҳақда Kun.uz’га Сирдарё вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқишига асосий омил бўлаётган тезликни ошириш ҳолатларини аниқлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида, вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда 2та онлайн режимида ишлайдиган фоторадар комплекси харид қилиниб, ушбу радарлар вилоят ИИБ бошлиғи буйруғи билан тезлик билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси энг кўп содир этилаётган йўлларга, яъни Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М34 автомобиль йўлининг 91-километри масофасига ҳамда Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи А373 автомобиль йўлининг 3-километри масофасига ўрнатилди.

Фото: Сирдарё вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати
Фото: Сирдарё вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати
Фото: Сирдарё вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ўрнатилган онлайн радарлар 1 км масофадан йўлнинг қарама-қарши тўртала йўналишида ҳаракатланиб келаётган автомобилларнинг тезлигини бирданига аниқлаш хусусиятига эгадир.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид