Жаҳон | 11:12 / 11.08.2018
5765
1 дақиқада ўқилади

Трамп Мексика ва Канадага янги божлар билан таҳдид қилди

Фото: Jonathan Ernst/Reuters

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, АҚШ ҳукумати Канада ва Мексикадан автомобилларга божлар жорий этиши мумкин. Бу агар бу мамлакатлар билан янги савдо битимларини тузиш имкони бўлмаса, юз беради. Трамп бу ҳақда твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

Трампнинг таъкидлашича, Мексика билан савдо музокаралари «яхши» ўтмоқда ва Мексиканинг янги президенти «ҳақиқий жентльмен», деб атади. Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, Мексика томони америкалик автомобилсозлар ва фермерлар манфаатларини инобатга олиш керак, акс ҳолда битим тузилмайди.

«Канада кутиб туриши керак. Уларнинг божлари ва савдо тўсиқлари жуда баланддир», - дея ёзган Трамп.

Трампнинг таъкидлашича, агарда АҚШ Канада билан савдо битими борасида бир қарорга кела олмаса, Қўшма Штатлар автотранспорт воситаларига божлар жорий этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид