Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон сув хўжалиги ташкилотлари учун дронлар сотиб олади
2019-2020 йилларда сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотларини замонавий техника билан таъминлаш мақсадида жами 370 дона техника сотиб олинади. Kun.uz’га маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли фармойиши қабул қилинган.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси учун жами 36 дона техника харид қилинади. Улар орасида: 2019-2020 йилларда 1 донадан экскаватор, 1 донадан бульдозер, 15 донадан мотороллер ва мопед, 1 донадан видеорегистраторли учувчисиз учиш аппарати.
Андижон бўйича жами 35 дона, Бухоро - 35, Жиззах - 15, Қашқадарё - 37, Навоий - 13, Наманган - 26, Самарқанд - 38, Сурхондарё - 38, Сирдарё - 18, Тошкент - 30, Фарғона - 36, Хоразм - 13 дона техника харид қилинади.
Харид қилинадиган жами техникадан 25 донаси экскаватор, 20 - бульдозер, 300 - мотороллер ва мопед ҳамда 25 донаси видеорегистраторли учувчисиз учиш аппарати ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
08:39 / 04.04.2026
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизими кучайтирилади
19:48 / 10.03.2026
Муҳандис талабалар 4 кун назарий билим олади, 2 кун амалиёт ўтайдиган тизим яратилади
11:34 / 14.02.2026
Марказий Осиё энергетика ва сув хўжалиги вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
07:32 / 02.01.2026