Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу Германияни Россия билан куч орқали гаплашишдан огоҳлантирди
Россия меъёрдагидек ҳамкорликка тайёр, аммо унга нисбатан куч нуқтаи назаридан муносабатларга эмас. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу "Россия 24" телеканали эфирида ана шундай фикр билдирди.
У Германия мудофаа муассасаси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг Москва билан "куч томонлама" мулоқот қилиш кераклиги ҳақидаги сўзларига ана шундай изоҳ берди.
Шойгу тарихни эсга олишга чақирди.
"Германиянинг бизнинг мамлакатимизда қилган ишларидан кейин, менимча, бу мавзуда яна 200 йил сўз очмаслик керак эди", - деди у.
"Куч нуқтаи назаридан гаплашишга келсак, яна ўша гап – тарихга қайтинг. Агар тарихни ўқимасангиз – Россия билан куч томонлама гаплашиш қанақа бўлишини боболарингиздан сўранг. Улар айтиб беришса керак", - деди Шойгу.
Аввалроқ, апрелда Урсула фон дер Ляйен Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолиш зарурлигини гапирганди. У шунингдек, "Москва билан мулоқот вақтида бирлик ва куч позициясини эгаллашга тайёр туришимиз даркор" деганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026