Жаҳон | 07:44 / 13.08.2018
5383
1 дақиқада ўқилади

«Дахлсизлар бўлмайди». Мадуро суиқасд иши бўйича баёнот берди

Фото: Twitter/@NicolasMaduro

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг твиттерда маълум қилишича, унга қилинган суиқасдни тергов қилиш чоғида «дахлсизлар» бўлмайди.

Унинг сўзларига кўра, Венесуэланинг «экстремистик» мухолифати бу ишни тергов қилишда «дахлсизлар» бўлмаслигини билиб қўйиши керак.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Венесуэла қуролли кучлари «мамлакат яхлитлигини» ҳимоя қилади.

Мадуронинг қўшимча қилишича, Венесуэла ҳукумати унга қилинган суиқасд бўйича батафсил тергов ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла Евроиттифоқни қоралаб чиққанди.

Евроиттифоқ томонидан рўй берган воқеа туфайли эълон қилинган изоҳда, бу ҳодиса «дрон ёрдамида қилинган ҳужум», деб аталган. Бироқ, Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреасанинг сўзларига кўра, рўй берган нарса «террорчилик ҳаракати» эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид