Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда мобиль телефонлар ишлаб чиқаради
“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси раҳбарияти яқинда Ҳиндистонга амалга оширган ташрифи давомида Ўзбекистонда мобиль телефонлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" ёзмоқда.
Компания раиси ўринбосари Умид Исломнинг айтишича, ҳиндистонлик инвесторлар, йирик электротехника саноати компаниялари раҳбарлари билан ўтказилган музокаралар жуда самарали бўлди. Натижада “LAVA” компанияси билан ҳамкорликда уяли алоқа воситалари ишлаб чиқаришга келишиб олинган бўлса, “KEC InternationalLTD” компаниясига қиймати 10 миллион АҚШ долларилик кабель ва трансформаторлар етказиб бериш бўйича меморандум имзоланди.
Айтиш жоизки, “LAVA” бренди нафақат Ҳиндистон, балки хориж бозорларида ҳам ўз ўрнига эга. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган телефон, планшет, ноутбук каби электротехника маҳсулотлари юқори сифати, ўзига хос дизайни билан ажралиб туради. Чунки янги маҳсулотлар ташқи кўриниши устида компаниянинг 50 кишилик Дизайн маркази мутахассислари узоқ изланишлар олиб боради.
“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида сафар якунларига бағишлаб ташкил этилган брифингда қайд этилишича, Ўзбекистонда маҳсулотлар янги бренд остида ишлаб чиқарилади. Дастлаб турли ёш тоифасидаги кишилар учун уч хил моделдаги мобиль телефонлар тайёрлаш ўзлаштирилиши мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026