12:38 / 13.08.2018
8635

Олмазор туманида ёнғин содир бўлди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, 2018 йилнинг 12 август куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Мискин” маҳалласи Магазин Мавзук кўчаси 99-А уйда яшовчи 1956 йил туғилган С.Бекхўжаевнинг уйини 250 кв.м. майдони ҳамда қўшниси, 1951 йил туғилган шахс уйининг 50 кв.м. майдони том ва шифт қисми ёнган.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ёнғин ҳақида «101»га хабар соат 22:31да тушган ва ёнғин жойига соат 22:39да биринчи ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23:15да ўраб олиниб, 00:00да ўчирилган. 

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ёнғин сабаби аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Top