Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Академиклар «тўсиқларни йўлдан олувчи» гувоҳнома билан таъминланди
Бугун, 14 август куни Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Фанлар академияси академикларига янги намунадаги гувоҳномаларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Йиғилишда бош вазир олимларни ишлаб чиқаришга кенг жалб қилишнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
«Афсуски, чорак аср давомида академикларга эътибор қилинмагани катта хато бўлган. Шу туфайли ишлаб чиқариш жараёнидан анча ортда қолдик. Ҳозирда биз ишлаб чиқаришни ривожлантирмоқдамиз ва бу жараёнда сиз академикларимизнинг билими, ҳаётий тажрибаси биз учун жуда муҳим», дея бош вазирнинг сўзларини келтирмоқда йиғилишда иштирок этган «Kun.uz» мухбири.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Фанлар академиясининг 91 нафар академиги иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимой соҳанинг турли йўналишларида фаолият олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтига ташриф буюрганди.
Ташриф давомида ўтказилган йиғилишда Фанлар академиясининг академиклари гувоҳномасининг янги намунасини ишлаб чиқиш ва академиклар гувоҳнома билан тегишли вазирлик ва идораларга ҳеч қандай тўсиқларсиз киришларини таъминлаш юзасидан академикларнинг билдирган таклифлари президент томонидан қўллаб-қувватланган эди.
Мавзуга оид
09:15 / 17.04.2026
Қозоғистон энди қозоқ тилини яхши билмайдиганларга доимий яшаш гувоҳномасини бермайди
14:26 / 20.09.2025
ХДП мопед ва скутерлар учун гувоҳномаларни кечиктиришга чақирди
10:20 / 26.08.2025
Дори ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномалар амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади
11:15 / 19.04.2025