Фернандо Алонсо «Формула-1»ни тарк этмоқда

Фото: PA Images/ТАСС
«Формула-1» пойгаларида икки бор жаҳон чемпиони, «McLaren» жамоаси аъзоси Фернандо Алонсо мавсум якунида пойгаларни тарк этади ва 2019 йилда «Қироллик пойгалари»да иштирок этмайди. Бу ҳақда британияликлар жамоасининг матбуот хизмати хабар берган.
«McLaren тасдиқлайдики, Фернандо 2019 йилда «Формула-1» пойгаларида иштирок этмайди», дейилган хабарда.
«Фернандо - нафақат бизнинг жамоанинг, балки «Формула-1»нинг етакчи пойгачисидир. У автопойгаларда 17 йилни ўтказди, у ўз авлодининг энг етакчи пойгачиларидан бири. Аммо ҳар ишнинг ўз вақти соати келади, Фернандо ҳам кетишга қарор қилди. У айни вақтда яхши спорт формасида бўлсада, биз унинг қарорини ҳурмат қиламиз. У жорий чемпионатда қолган 9 пойгада иштирок этади», деган «McLaren» ижрочи директори Зак Браун.
«Бу ажойиб спортдаги 17 йилдан кейин мен учун ўзгаришлар вақти келди (...) Қолган пойгаларда бор имкониятимни ишга солган ҳолда иштирок этаман. Кўрамиз, келажак менга яна нималарни тайёрлаб қўйган экан. Мен ўз ҳаётимнинг энг қизғин даврларини яшадим, аммо саргузаштлар давом этади. Мен бир неча ой олдин қарор қабул қилиб бўлганман. Бу якуний қарор», деган Алонсонинг ўзи.
Айни вақтда 37 ёшда бўлган испаниялик спортчи «Формула-1»да 17 йил ўтказди. У бу давр мобайнида 302 пойгада қатнашиб, 32 пойгада ғолиб бўлди, икки марта жаҳон чемпионига айланди (Renault жамоаси таркибида 2005 ва 2006 йилларда), уч марта иккинчи бўлди (Ferrari жамоаси билан 2010, 2012 ва 2013 йилларда) ва бир марта учинчи ўринни эгаллади (McLaren жамоаси сафида 2007 йилда).
Айни вақтда Алонсо 2018 йилги жаҳон чемпионатида шахсий ҳисоб бўйича тўққизинчи ўринда бормоқда.
Алонсо илгари автоспортда «Учталик тож»ни ютиш ниятида эканлигини кўп бор айтганди. Бунинг учун пойгачи фаолияти давомида «Формула-1»да Монако Гран-присини, «Indycar» туркумидаги «Инди 500» ва «Ле-Мандаги 24 соат» пойгасини ютиши лозим. Тарихда буни фақатгина бир пойгачи – британиялик Грэм Ҳилл уддалаган. Алонсо 2006 ва 2007 йилларда Монако Гран-присида ғалаба қозонган, бу йил эса «Ле-Мандаги 24 соат» пойгасида ғолиб бўлди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

12:00 / 08.07.2020
Фернандо Алонсо яна «Формула-1»га қайтади

17:01 / 17.11.2018
Алонсо «Формула-1»дан кетиши сабабларини ошкор қилди

00:38 / 07.12.2016
"Формула-1"нинг Mercedes жамоаси пойгачи Росберг ўрнига номзод изламоқда

09:01 / 11.11.2016