Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фернандо Алонсо яна «Формула-1»га қайтади
“Формула-1” пойгаларининг икки карра чемпиони, испаниялик пойгачи Фернандо Алонсо кейинги мавсумдан яна ушбу пойгаларда иштирок этади.
Маълум қилинишича, 38 ёшли пойгачи Renault жамоаси билан 2021 йил учун шартнома имзолаган. Алонсо француз жамоаси билан 2019 йил ноябридан бери музокаралар олиб борган. У жамоада кейинги мавсумдан McLaren жамоаси учун иштирок этадиган австралиялик пойгачи Даниэл Риккардо ўрнини эгаллайди.
Алонсо “Формула-1”да “Минарди” жамоаси сафида 2001 йилда дебют қилган. 2003 йилда “Рено” билан шартнома тузиб, унинг сафида 2005 ва 2006 йилларда чемпионликни қўлга киритган. Шундан кейин Алонсо бир мавсумни “Макларен” жамоаси билан ўтказган, яна 2 йилга “Рено”га қайтган ва 2010 йилда “Феррари”га ўтган. Алонсо италян жамоаси учун 5 мавсум ўтказгач, 2015 йилда “Макларен”га қайтган ва бир нечта муваффақиятсиз мавсумлардан кейин 2018 йилда пойгалардаги иштирокини тўхтатган. Пойгачи “Формула-1”да 315 та босқич ўтказиб, улардан 32 тасида ғалаба қозонган.
Алонсо, шунингдек, 2019 йилда “Ле-Маннинг 24 соати” пойгасида ғалаба қозонган, 2020 йил бошида эса “Дакар” раллисида иштирок этган.
Мавзуга оид
22:01 / 09.12.2025
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
18:33 / 21.09.2025
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
17:22 / 25.05.2025