Жаҳон | 16:45 / 14.08.2018
20058
2 дақиқада ўқилади

Италияда 50 метр баландликдаги кўприк қулади. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Италиянинг Генуя шаҳридаги автомобиль кўприги қулаши оқибатида «ўнлаб одамлар» ҳалок бўлди. Бу ҳақда Adnkronos агентлиги Италиядаги шаҳарнинг тез тиббий ёрдам хизмати раҳбарига асосан хабар қилди.

Хабар берилишича, автомобиль кўприги Италия шимоли, Генуя шаҳридаги автомобиль йўлида қулаб тушган. Кўприкнинг тахминан юз метрлик қисми қулагани айтилмоқда.

Фото: Polizia di Stato

"Юз берган ҳодиса кўлами жуда катта. Кўприкдан қулаган ва вайроналар остида қолганлар орасида ўнлаб ҳалок бўлганлар бор", - дея тез тиббий ёрдам хизмати раҳбари Франческо Берманонинг баёнотини келтирган агентлик. 

Фото: EPA-EFE/LUCA ZENNARO

Қайд этилишича, баландлиги тахминан 50 метр бўлган кўприк дарёнинг устидан ўтган, у ерда турар жойлар, темир йўллари ва саноат зоналари жойлашган. 

Фото: Twitter/@farmaciaserrage

Фотосуратлар ва видеоларга кўра, кўприкнинг марказий қисми қулаб тушган. Италия темир йўллари Генуяда транспорт ҳаракат тўхтаб қолганини маълум қилган.

Фото: Twitter/@ricgazza
Фото: Twitter/@GregLeclerc

Қулашга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, кўприк таянчлари «мунтазам равишда» таъмирланган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид