Жаҳон | 20:10 / 14.08.2018
21547
1 дақиқада ўқилади

Италияда фожиа. Қурбонлар сони 30 нафарга етди

Италия шимолидаги Генуяда A10 пуллик автомагистрали ўтган кўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири, бош вазир ўринбосари Маттео Сальвини маълум қилди.

«Афсуски, 30га яқин киши ҳалок бўлган, кўплаб кишилар оғир аҳволда қолмоқда», деган Сальвини.

Дастлабки маълумотларга кўра, Генуяни иккига бўлиб оқувчи дарё устидаги баландлиги салкам 50 метр бўлган кўприк турар жой бинолари, темирйўл излари ва саноат зонаси жойлашган водий бўйлаб ўтади. Кўприкнинг марказийнинг қисми қулаган. Айни вақтда кўприкнинг 200 метрга яқин қисми қулаб тушган.

Кучли ёғингарчилик вақтида юз берган қулашнинг асл сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Ушбу кўприк ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган. ОАВ маълумотига кўра, Нью-Йоркдаги Бруклин кўпригини эслатувчи ушбу кўприк охирги марта 2016 йилда таъмирланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид