Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада бензин нархи 60 бараварга қимматлашади
Венесуэла президенти Николас Мадуро миллий телевидение эфирида чиқиш қилиб, мамлакатда бензин учун бозор нархлари жорий этилишини маълум қилди. Бунда Венесуэла аҳолисига ёнилғи учун субсидиялар амал қилади. Мадуронинг сўзларига кўра, бу чора мамлакатни миллиардлаб долларга чув тушираётган контрабандачиларни тўхтатиш учун қўлланилмоқда.
“Колумбия ва Кариб ҳавзасининг бошқа мамлакатларига контрабандани бартараф қилиш учун бензин ва бошқа углеводород маҳсулотлари бозор нархида сотилиши лозим. Халқимиз Венесуэла бензинининг бошқа мамлакатларга олиб чиқиб кетилишидан 18 миллиард долларга яқин пул йўқотмоқда”, - деди Николас Мадуро.
Ҳозирда Венесуэлада бир литр бензин нархи 1 боливар туради. Бир АҚШ долларининг расмий курси эса 141 500 боливарга тенг.
Венесуэладан қўшни давлатларга ёнилғи ташиш йирик бизнес ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
21:26 / 05.05.2026