Ўзбекистон | 13:20 / 16.08.2018
53760
2 дақиқада ўқилади

Бирданига тўққиз туманда Ички ишлар бўлими бошлиқлари ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари рўй берди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар қилинди.

Хусусан, подполковник Шерзодбек Мукумжанович Орзиқулов - Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - тергов бошқармаси бошлиғи;

полковник Зиёвуддин Имаматдинович Заитов - Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Музаффар Жоникулович Сарикулов - Жиззах вилояти, Зарбдор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Жаҳонгир Махаммаджонович Хасанов - Фарғона вилояти, Боғдод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Ғайрат Ахмаджанович Ғаниев - Наманган вилояти, Уйчи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Атхам Рустамхўжаевич Инағомов - Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Шарофжон Шарифович Уринбаев - Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

подполковник Ботирали Юсупович Санакулов - Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи;

подполковник Иброхим Эшкуватович Дониёров - Самарқанд вилояти, Булунғур тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

майор Суннат Акбарович Рахмонов - Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

Мавзуга оид